Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда йўл қоидабузарликларига оид жарималар бўйича шикоятлар учун Call-марказ ишга тушди
Марказ йўл ҳаракати қоидабузарликлари юзасидан маъмурий ишларни кўриб чиқиш давомида ва ҳуқуқбузарликлар юзасидан шакллантирилган қарорлар устидан шикоят ҳамда таклифларини тез ҳал этиш учун мўлжалланган.
Фото: ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати
Тошкентда йўл ҳаракати хавфсизлиги масалалари бўйича янги Call-марказ ишга туширилди, деб хабар берди ИИББ ЙҲХБ.
Қайд қилинишича, марказ жисмоний ва юридик шахсларнинг йўл ҳаракати қоидабузарликлари юзасидан маъмурий ишларни кўриб чиқиш давомида ва ҳуқуқбузарликлар юзасидан шакллантирилган қарорлар устидан шикоят ҳамда таклифларини тез ҳал этиш учун мўлжалланган.
Энди фуқаролар қуйидаги рақамлар орқали марказга қўнғироқ қилиб, мутахассислар билан боғланиб, шакллантирилган қарорлар устидан шикоят бериши мумкин:
+998959543432
+998959543137
+998959543136
+998959543039
Шу билан бирга, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг Telegram платформасидаги гуруҳига ёзиш орқали Маъмурий амалиёт маркази йўналишидаги савол ва шикоятларни йўллаш мумкин.
Мавзуга оид
09:10 / 03.04.2026
Тошкент ва Ўш ўртасида илк авиақатнов йўлга қўйилди
14:58 / 02.04.2026
Аҳоли норози: Тошкентда футбол майдончаси ва дарахтларга қурилиш хавф солмоқда
10:55 / 01.04.2026
Қоидабузарлик учун ким жавобгар бўлишини белгилаб қўйиш нархи – 41 минг сўм
09:13 / 01.04.2026