Ўзбекистон | 18:29 / 14.10.2021
2754
2 дақиқада ўқилади

Экопартия номзоди: “Қайта тикланувчи ва муқобил энергия манбаларидан фойдаланишга ўтилади”

Фото: Экологик партия

14 октябрь куни Ўзбекистон Экологик партиясидан Ўзбекистон Республикаси президентлигига номзод Нарзулло Обломуродов бухоролик сайловчилар билан учрашди.

Нарзулло Обломуродов ўз сайловолди дастурида мамлакатнинг барқарор ривожланишини таъминлаш, “яшил” иқтисодиётга ўтишни жадаллаштириш, қайта тикланувчи ва муқобил энергияни ривожлантириш ҳамда иқтисодиётнинг энергия самарадорлигини ошириш ғояси эътиборга олингани ҳақида таъкидлаб ўтди. Унга кўра:

- “яшил” иқтисодиёт тамойиллари асосида мамлакатдаги ишлаб чиқаришнинг барча соҳаларини жадал ривожлантиришга йўналтирилган сиёсатни юритиш;

- экологик тоза транспорт воситаларидан фойдаланишни кенг жорий этиш, ёнилғи сифатини халқаро стандартларга мослаштириш, шунингдек, электр транспортини ривожлантириш бўйича дастурларни қабул қилиш;

- давлат бюджети, банк ва молия институтлари, хусусий сектор маблағларини экологик тоза, энергия тежамкор лойиҳаларни амалга оширишга йўналтирилган “яшил” молиялаштириш тизимини ривожлантириш;

- давлат харидлари тизимида “яшил” харидларга устуворлик бериш;

- “яшил” технологиялар соҳасидаги илмий тадқиқотлар ва инновацион лойиҳаларни молиялаштириш ҳажмларини ошириш, саноат корхоналарини “яшил” технологияларга ўтишини иқтисодий ва молиявий рағбатлантириш тизимини жорий этиш;

- қайта тикланувчи ва муқобил энергия манбаларидан фойдаланишга ўтиш, қайта тикланувчи ва муқобил энергия ишлаб чиқарувчиларга кенг иқтисодий ва молиявий рағбатлантириш тизимини жорий этиш;

- давлат томонидан “яшил” иш ўринларини яратишни қўллаб-қувватлаш, иқтисодиёт тармоқлари учун замонавий малакали кадрларни тайёрлаш йўлга қўйилади.

 

Мавзуга оид