Ўзбекистон | 21:23 / 19.02.2024
4247
1 дақиқада ўқилади

Экологик партия Ўзбекистонда аъзолари сони бўйича иккинчи ўринга кўтарилди 

Бироқ, у етакчи Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан икки баробар ортда бормоқда. 

Ўзбекистон Экологик партияси қисқа вақт ичида аъзолари сонини кескин ошириб, партиялар орасида иккинчи ўринга чиқиб олди. 

Қайд қилинишича, бу борада Ўзбекистон Либерал-демократик партияси (ЎзЛиДеП) етакчилик қилмоқда. 2024 йил 1 январ ҳолатига кўра, унинг аъзолари сони 1,3 миллиондан ошган. Ташкил этилганига энди 5 йил тўлган Экологик партия аъзолари сони эса 623 мингга яқинлашмоқда. 

2024 йил 1 январ ҳолатига кўра партияларнинг аъолари сони:

- ЎзЛиДеП — 1 миллион 330 минг 364 нафар;

- Экопартия — 622 минг 413 нафар;

- «Адолат» СДП — 592 минг 517 нафар;

- ХДП — 583 минг 141 нафар;

- «Миллий тикланиш» ДП — 392 минг 425 нафар. 

Мавзуга оид