Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Юксалиш» ҳаракати давлат ва жамият бошқарувидаги аёллар рўйхатини янгилади
Ўзбекистоннинг давлат ва жамият бошқарувидаги аёллар рўйхати янгиланди. Бу ҳақда “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, умуммиллий ҳаракат мутахассислари Ижтимоий ва иқтисодий ташаббуслар институти экспертлари билан ҳамкорликда давлат тузилмалари, муассасалари ҳамда йирик жамоат ташкилотларида фаолият юритаётган аёлларнинг рўйхатини янгилади.
“Ўрганиш натижалари мамлакатда тузилмавий ва институционал ўзгаришлар давом эттирилаётганини, қонунчилик такомиллаштирилаётганини ҳамда аёлларнинг роли ва мавқейи, уларнинг сиёсий-ижтимоий ҳаётда фаоллиги ортаётганлигини кўрсатади”, дейилади маълумотда.
Таъкидланишича, рўйхатни тузишда аёлларнинг фуқаролик жамиятидаги имижи, улар ишлаётган ташкилотларнинг сиёсий кун тартибини шакллантириши, соҳаларни ривожлантириши ҳамда ижтимоий-иқтисодий ўзгаришларни амалга оширишга институционал таъсири даражаси инобатга олинган.
Аввалроқ, Республика хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши ташкил этилаётгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
19:53 / 30.08.2025
Ўзбекистонлик ТОП-30 сунъий интеллект лидерлари рўйхати тузилди
17:36 / 12.07.2025
Ўзбекистонга тўй ислоҳоти керак: жамият ўзгаришларга тайёр
18:51 / 11.06.2025
Қоғозда ҳаммаси яхши, амалда-чи? Ичимлик суви таъминотида кенг кўламли камчиликлар аниқланди
13:32 / 16.05.2025