Сардобаликлар янги уйларга кўчади. Бош вазир янги маҳаллалардаги шароит билан танишмоқда
Бугун, 29 октябрь куни бош вазир Абдулла Арипов Сирдарё вилоятининг уч тумани: Мирзаобод, Оқолтин ва Сардоба туманларидаги техноген офатдан талафот кўрган ҳудудларида барпо этилган янги маҳаллаларда бўлиб, бажарилган ишлар билан танишмоқда.
Абдулла Арипов президент топшириқларини амалга ошириш масалаларини туманлар фаоллари билан муҳокама этмоқда.
Kun.uz мухбири хабар беришича, бош вазир иштирокидаги йиғилишда янги қурилган уйларга Сардоба техноген офатидан зарар кўрган аҳолининг кўчиб кириши билан боғлиқ масалалар кўрилмоқда.
Хусусан, янги қурилган уйларни тарқатишда шаффофлик ва ошкораликни таъминлаш кераклиги, уйларни тақсимлашда фуқароларнинг маълумотлари билан - паспорт нусхаси, рўйхатга қўйилганлиги тўғрисида, оилавий шароити, оила аъзолари, фуқаронинг уй-жойи тўғрисида танишиб чиқиш лозимлиги айтилди.
Учта туманда қурилган кўп қаватли уйлар ва қайта тикланган уй-жойларда «Хавфсиз маҳалла» тизимини ишлаб чиқиш, уларда яшовчи аҳолининг бандлигини таъминлаш бўйича ҳам топшириқлар берилмоқда.
Мавзуга оид
08:50
200 мингдан ортиқ фуқаро иқтисодий ривожланган мамлакатларга ишга юборилиши мумкин
12:08 / 20.11.2024
Абдулла Арипов бош вазир лавозимига қайта тасдиқланди
18:33 / 04.11.2024
Абдулла Арипов Шанхайда Хитой бош вазири билан учрашув ўтказди
18:17 / 04.10.2024