Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бизнесни рўйхатдан ўтказишни рад этиш учун сабаблар рўйхати кенгайтирилиши мумкин
Ҳукуматнинг “Президентнинг "Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” Вазирлар Маҳкамаси қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.
Ўзгартиришлар тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш ҳамда миллий ва хорижий валютада банк ҳисобварақларини очиш тартиб-таомилларига дахл қилади.
Шунингдек, Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказишни рад этиш учун қуйидаги асослар билан тўлдириш таклиф қилинмоқда:
- юридик шахснинг манзилини ўзгартириш билан боғлиқ қайта рўйхатдан ўтказишда юридик шахснинг БҲМнинг 300 бараваридан ортиқ солиқ қарзи мавжудлиги ёки амалга оширилган товар айланма ёхуд товарлар импорти бўйича реализация ҳажмининг солиқ ҳисоботларида тўлиқ акс эттирилмаганлиги, шунингдек, солиқ ҳисоботларини белгиланган муддатларда топширмаганлиги;
- улушнинг (ҳиссанинг) бошқа шахсга ўтиши билан боғлиқ ўзгартириш ва қўшимчаларни қайта рўйхатдан ўтказишда, муассиснинг муассислар рўйхати ўзгаришига розилиги мавжуд эмаслиги.
Шунингдек, Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестридан маълумотлар берилганлиги учун ундириладиган йиғимлар ставкаларига ўзгартиришлар киритиш режалаштирилмоқда.
Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.
Мавзуга оид
09:35 / 01.04.2026
Мобил тарифларга янги талаблар жорий этилиши мумкин
08:11 / 18.03.2026
Битирувчилар учун 3 йил ишлаб бериш талаби бекор қилиниши мумкин
11:59 / 17.12.2025
Дала четларидан фойдаланган фермерларга солиқ имтиёзлари берилади
15:01 / 10.11.2025