Филиппин пойтахтида кучли ёнғин оқибатида 15 минг киши бошпанасиз қолди

Филиппин пойтахти Манила шаҳридаги туманлардан бирида кучли ёнғин юз берди. Бунинг оқибатида тахминан 15 минг киши бошпанасиз қолди, деб хабар бермоқда “Ассошиэйтед Пресс” ахборот агентлиги.
Манила портига яқин жойда бўлган Parola мавзесида бир кеча давомида 2 мингдан ортиқ турар-жой иншооти ёниб кетди, дейилади хабарда. Ўт ўчириш хизмати ходимларининг сўзларига кўра, олов сешанба куни кечқурун бошланган. Ҳодиса юз берган жойдаги турар-жойлар 2-3 оилага мўлжалланган бўлиб, бир-бирига жуда яқин жойда жойлашган, бунинг оқибатида ёнғин тезликда бутун мавзега тарқалиб кетди, деб хабар берди агентлик.
Етти нафар инсон енгил тан жароҳатлари олди, ёнғинда бошқа ҳеч ким жабрланмаган, дейилади хабарда. Мавзе аҳолиси ёнаётган уйлардан қочиб чиқишга улгурди.
Манила ижтимоий хизматлари эрталаб бошпанасиз қолганларни вақтинчалик тураргоҳ билан таъминлашди. Айни дамда у ерда 3 мингга яқин оила бор, деб хабар бермоқда агентлик.
Агентликнинг таъкидлашича, ёнғин фақатгина эрталаб бутунлай ўчирилган.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳусановнинг ўйинсиз серияси атрофидаги саволлар ва жавоблар
Спорт | 18:17
-
Японияда 15 ёшгача бўлган болалар сони кескин қисқариб кетди
Жаҳон | 18:09
-
Тошкентда синов тариқасида йўллар бўйида пулли автотураргоҳлар ишга туширилди
Ўзбекистон | 16:55
-
Ҳусийчилар ракетаси Тел-Авивдаги аэропорт яқинида қулади
Жаҳон | 16:43
Мавзуга оид

09:10 / 03.05.2025
Тошкентда дарахтга урилган BYD ёниб кетди

08:38 / 02.05.2025
Тошкентда туманида иккита машина ёниб кетди

01:24 / 02.05.2025
Филиппинда юз берган ЙТҲда 10 киши ҳалок бўлди

11:25 / 01.05.2025