Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Супер контракт нархлари шу ҳафта охирида тасдиқланади — ОТВ
2020 йилда супер контракт нархи кундузги таълимда 8,6 млн сўмдан 279,4 млн сўмгача эди. Абитуриент тўплаган балл қанча паст бўлса, йўналиш қанчалик нуфузли бўлса, супер контракт нархи ҳам кўтарилиб бораверади.
Супер контракт нархлари шу ҳафта охирида эълон қилинади. Жараён бўйича барча ҳужжатлар тайёр бўлди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бош бошқарма бошлиғи Абдували Холиқов ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев билан ташкил этилган овозли чатда маълум қилди.
Бошқарма бошлиғининг қўшимча қилишича, ўқишга киролмаган абитуриентлар супер контракт нархларини билиш учун айни вақтда олий таълим муассасасига боришлари шарт эмас.
Чунки биринчи навбатда талабаликка тавсия этилганлар, кейин ўқишни кўчириш бўйича ўтиш балли ва ундан юқорисини олган тоифадаги талабалар билан ишланади. Ўқишини кўчирган талабалар масаласи тўлиқ якунлангандан кейин табақалаштирилган тўлов-контракт (супер контракт) асосида ўқимоқчи бўлганлар ўзлари ҳужжат топширган олий таълим муассасаларига мурожаат қилишлари мумкин.
Ўқишни кўчиришда етарли балл тўплай олмаганлар тоифаси билан ишлаш эса 15 сентябрдан кейин бошланади, дея маълум қилди Абдували Холиқов.
Мавзуга оид
13:53 / 26.09.2025
Супер-контракт тўлиқ бекор қилиниши ҳақида тарқалган хабар рад этилди
11:29 / 21.07.2025
Супер-контрактни бўлиб-бўлиб тўлаш мумкинми?
14:25 / 31.03.2025
“Қатъий назоратга оламиз” – вазирлик грантларни қайта тақсимлаш жараёни адолатли ўтишини билдирди
18:38 / 02.09.2024