Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Коронавируснинг янги симптомлари маълум қилинди
Уҳандаги 214 нафар бемор ҳақидаги маълумотларни ўрганган мутахассислар беморларнинг 36 фоизида ва оғир беморларнинг 46 фоизида неврологик симптомлар бўлганини аниқлади.
Фото: EPA/UPG
Хитойда коронавирусга чалинганларнинг бир қисмида таянч-ҳаракатланишда муаммолар ва нутқ бузилиши кузатилган. Бу ҳақда JAMA Neuology нашрида чоп этилган тадқиқот натижаларида маълум қилинди.
Уҳандаги 214 нафар бемор ҳақидаги маълумотларни ўрганган мутахассислар беморларнинг 36 фоизида ва оғир беморларнинг 46 фоизида неврологик симптомлар бўлганини аниқлади. Булар орасида мияда қон айланишининг бузилиши, онгнинг хиралашуви ва мушакларнинг заифлашиши каби ҳолатлар бор.
Беморлар шунингдек, илгарироқ маълум бўлган ҳарорат кўтарилиши, йўтал ва бош оғришидан шикоят қилган.
Аввалроқ олимлар коронавирус юққанидан сўнг унинг аломатлари нечанчи куни пайдо бўлишини ҳисоблаб чиқишганди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони бир ярим миллион кишидан ошган, 93 минг киши вафот этган.
Мавзуга оид
18:37 / 21.09.2025
COVID-19 пандемияси бошланишини ёритган хитойлик журналист 4 йилга қамалди
15:47 / 06.08.2025
АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги мРНК-вакциналари учун маблағни қайтариб олди
21:02 / 24.07.2025
Олимлар COVID-19 пандемияси одамларнинг миясини қаритганини аниқлади
17:18 / 05.07.2025