Навоийда ўзаро жанжаллашган икки қишлоқ “тиллачилари” профилактика инспекторининг машинасини яроқсиз ҳолга келтиришди

Фото: KUN.UZ
Хатирчи туманининг Олтинсой ва Чилаш қишлоғида ноқонуний олтин қазиб олиш билан шуғулланувчи “тиллачилар” кон талашиб, ўзаро жанжаллашиб қолишди. Келишмовчилик икки гуруҳ бир-бирини тошбўрон қилишгача борган. Бу ҳақда Навоий вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, фуқаролар Шоҳруҳ Ибрагимов ва Мирзоҳид Муродов кон талашиб, муштлашган. Бундан хабар топган профилактика катта инспектори Н.Раҳмонов воқеа жойига етиб борган. Тушунтириш ишлари олиб борилишига қарамай, улар бир-бирини ҳақоратлаб, икки қишлоқ фуқароларининг жанжали кутилаётганига ишора қилган. Профилактика инспектори бу ҳақда раҳбариятга хабар берган.
Олтинсой қишлоғида яшовчи 33 нафар ва Чилаш қишлоғида яшовчи 20 нафарга яқин фуқаро жанжал қилиш мақсадида қўлларига тош ва таёқлар олиб, тўплана бошлаган. Улар ички ишлар органлари ходимларининг қонуний талабларини бажармасдан, бир-бирларига ҳамда ходимларнинг автомашинасига тош отиб, Н.Рахмоновга тегишли бўлган “Матиз” машинасини яроқсиз ҳолга келтиришади.
Туман ИИБ тергов тезкор гуруҳи ва туман ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари, подполковник A.Раджабов бошчилигида 20 нафар ходим воқеа жойига етиб келишган ҳамда жанжални бартараф қилишга эришишган.
Жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман суди томонидан ҳуқуқбузарлик содир этган 26 нафар фуқарога 15 сутка, 2 нафар фуқарога эса 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси белгиланган.
Олдинроқ Хатирчи туманининг Оқтепа маҳалласида ташландиқ кондан олтин қазиб олаётган 4 нафар йигит чиқинди газдан бўғилиб, вафот этганди.
Мавзуга оид

10:11 / 05.07.2025
Андижон шаҳрида эркак жанжал сабаб хотинини ўлдирди

21:17 / 03.07.2025
Навоийда вояга етмаган қизлар иштирокида жанжал содир бўлди

00:00 / 10.06.2025
Навоий вилояти учун Хитойдан 60 та автобус олиб келинди

18:47 / 30.05.2025