Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давлат хизмати кўрсатишда энг кўп қонунбузилиш ҳолати аниқланган вазирлик ва идоралар маълум қилинди
Давлат хизматларини кўрсатишда жорий йилнинг ўтган 9 ойи мобайнида энг кўп қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган вазирлик ва идоралар маълум қилинди.
“Давлат хизматлари янгиликлари” каналида ёзилишича, давлат хизматлари бўйича энг кўп қонунбузилиш ҳолати коммунал идораларда аниқланди – 44 731 та.
Ундан кейинги ўринлардан мос равишда 10 118 та ҳамда 7 655 та қонунбузилиш ҳолати қайд этилган кадастр идоралари ва қурилиш идоралари жой олди.
Ушбу кўрсаткич соғлиқни сақлаш муассасаларида – 4 830 та ҳолатни, ҳокимликларда – 4 755 та ҳолатни ташкил қилди.
Бундан олдин давлат хизматлари кўрсатилиши соҳасида жорий йилнинг ўтган 9 ойи мобайнида жами 99 883 та қонунбузилиш ҳолати аниқлангани хабар берилганди.
Шундан 81 458 таси муддат бузилиши, 7 115 таси ортиқча ҳужжат талаб қилиш, 4 593 таси тўғридан тўғри давлат хизмати кўрсатиш, 2 113 таси асоссиз рад этиш, 10 таси ваколатли орган қонуний талабини бажармаганлик ҳамда 4 594 таси бошқа турдаги қонунбузилишларни ташкил этади.
Мавзуга оид
08:00 / 07.08.2025
Қимматли қоғозлар бозорида қонунбузилишлар учун санкциялар қўлланади
12:28 / 11.04.2025
ИМВ давлат хизматчиларига ҳақ тўлаш тизимида кутилаётган ўзгаришларга изоҳ берди
19:09 / 10.04.2025
Давлат хизматчиларига қўшимча тўловлар тўлаш механизмлари бекор қилиниши мумкин
22:15 / 12.03.2025