Давлат хизматчиларига қўшимча тўловлар тўлаш механизмлари бекор қилиниши мумкин
Давлат фуқаролик хизматчиларига давлат бюджети, бюджетдан ташқари маблағлар ва давлат мақсадли жамғармалари ҳисобидан қўшимча тўловлар тўлаш механизмлари бекор қилиниши мумкин. Шунингдек, бюджетдан ташқари жамғарма ҳисобварақларини қисқартириш тартибини белгилаш кўзда тутилган.

Очиқ манбалардан олинган сурат
Вазирлар Маҳкамасининг 8 апрел кунги қарори билан, “2025-2030 йилларда давлат молиясини бошқариш тизимини такомиллаштириш стратегияси” тасдиқланди.
Стратегияда давлат фуқаролик хизматчиларининг лавозим маошларини ягона принцип асосида шакллантириш кўзда тутилган.
Хусусан, давлат фуқаролик хизматчиларига давлат бюджети ва бюджетдан ташқари маблағлар, шу жумладан, давлат мақсадли жамғармалари ҳисобидан қўшимча тўловлар тўлаш механизмларини бекор қилиш назарда тутилмоқда.
Шунингдек, айрим турдаги давлат божлари, мажбурий йиғимлар, тўловлар, жарималар ва ажратмалар ҳисобидан шакллантириладиган вазирлик ва идораларинг бюджетдан ташқари жамғарма ҳисобварақларини қисқартириш тартибини белгилаш режалаштирилган.
Бу иккита масала юзасидан 2025 йил сентябргача норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади. Ижрочилар – Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вазирлик ва идоралар.
Ҳужжатга асосан, 2025-2030 йилларда давлат молиясини бошқариш тизимини такомиллаштириш стратегиясининг асосий мақсадлари қуйидагилар деб белгиланди:
- бюджет барқарорлигини таъминлаш ва интизомини кучайтириш орқали бюджет тақчиллигини қисқартириб бориш;
- бюджет очиқлигини таъминлаш;
- солиқ маъмурчилигини яхшилаш ва унинг самарадорлигини янада ошириш;
- бюджет харажатлари натижадорлигига эришиш;
- давлат қарзини макроиқтисодий хавфсиз даражада ушлаб туриш;
- давлат бюджети ликвидлилигини ошириш.
Стратегиянинг устувор йўналишларига қуйидагилар киради:
- бюджет интизомини таъминлаш механизмларини кучайтириш;
- ўрта муддатли бюджетлаштиришда стратегик устуворликни таъминлаш;
- давлат харажатлари ва инвестициларининг самарадорлиги ҳамда натижадорлигини ошириш.
Тавсия этамиз
АҚШ ва Хитой ўртасидаги божхона уруши: ким ютади?
Жаҳон | 12:46 / 17.04.2025
Япониядан Италиягача – пулли йўллар ҳақидаги таассуротлар
Жаҳон | 21:50 / 16.04.2025
Туркияга алдов йўли билан чақирилган вояга етмаган ўзбекистонлик қиз ватанга қайтарилди
Жамият | 17:05 / 16.04.2025
Гўшт нархи ошиши: қўшни мамлакатларда вазият қандай?
Иқтисодиёт | 20:36 / 15.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Суми учун қасос»: Украинанинг Шуя ва Курскка зарбалари ҳақида
Жаҳон | 09:06
-
40 млрд сўмлик кучли таъсир қилувчи моддани олиб кирмоқчи бўлганлар ушланди
Ўзбекистон | 09:04
-
Трамп Украина билан ерости бойликлари бўйича битим имзоланишини эълон қилди
Жаҳон | 08:40
-
Гиёҳвандлик воситалари савдоси билан шуғулланувчи канал рекламасини тарқатган шахс ушланди
Ўзбекистон | 08:24
Мавзуга оид

12:27 / 12.04.2025
Йўл ҳаракати соҳасидаги айрим давлат хизматлари рақамлаштирилади

12:28 / 11.04.2025
ИМВ давлат хизматчиларига ҳақ тўлаш тизимида кутилаётган ўзгаришларга изоҳ берди

19:04 / 25.03.2025
“Ташаббусли бюджет”дан ҳам умидини узаётган маҳалла: Шаҳрихондаги мактаб қачон таъмирланади?

22:15 / 12.03.2025