Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Телефон рақамни бошқа шахс номига ўтказиш – энди онлайн шаклда мумкин
Энди Ўзбекистонда мобил алоқа фойдаланувчилари MyGov орқали ўзларининг мобил телефон рақамларини бошқа шахснинг номига онлайн тарзда ўтказиши мумкин.
Фото: Kun.uz
MyGov портали тегишли хизмат ишга туширилганини эълон қилди.
Портал маъмуриятининг қайд этишича, авваллари рақам эгасини ўзгартириш учун ҳар икки томон (рақамнинг амалдаги эгаси ва янги эгалик қилувчи шахс) алоқа оператори офисига шахсан бориши, навбат кутиши ва ҳужжатлар имзолаши талаб этиларди.
Эндиликда бу жараёнлар рақамлашди.
Хизматдан фойдаланиш учун:
- My.gov.uz портали ёки MyGov иловасига киринг.
- “Мобил рақамни қайта расмийлаштириш” хизматини танланг.
- Керакли маълумотларни тўлдиринг ва аризани юборинг.
Хизматни кўрсатиш муддати – 1 кундан 5 кунгача.
Ариза бериш жараёнида ҳар икки томон (рақамни бошқа шахс номига ўтказувчи ҳам, қабул қилиб олувчи ҳам) аризани MyID воситасида Face-ID орқали тасдиқлаши талаб этилади.
Ҳозирда бу қулайликдан Uztelecom, Beeline ва Mobiuz абонентлари фойдалана олади. Хизмат қолган операторларни ҳам босқичма-босқич қамраб олади.
Қайд этилишича, мобил алоқа операторлари ўз нарх сиёсатидан келиб чиқиб хизмат тарифи асосида тўлов шакллантиради. Баъзи мобил операторлар томонидан хизмат яқин қариндошлар учун бепул амалга оширилмоқда.