Спорт | 09:41 / 07.04.2018
21831
1 дақиқада ўқилади

Нурмагомедов: бу телбалик

Фото: screen-ad.ru

Аралаш йўналиш бўйича россиялик жангчи Ҳабиб Нурмагомедов UFC 223 мусобақасидаги жанги арафасида бир ҳафта давомида рўй берган воқеалар юзасидан ўз фикрини билдирди. Спортчининг сўзларига кўра, ўтган ҳафта «телбаларча» кечган.

«Телбаларча ҳафталик. Ҳаммаси тугади. UFC президенти Дан Уайт ва UFC’даги барча йигитларга раҳмат. Ҳамда, албатта, менинг менежерим Али Абдул-Азизга ҳам», - дея ёзган Нурмагомедов инстаграмдаги саҳифасида.

Аввалроқ америкалик аралаш услуб жангчиси Эл Яквинта Нью-Йоркда 7 апрелда ўтадиган UFC 223 мусобақасининг чемпионлик камари учун жангида россиялик Хабиб Нурмагомедовнинг рақиби бўлиши хабар қилинганди.

Мавзуга оид