Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Франция АҚШдаги UFC турнири сабабли G7 саммити муддатини ўзгартирди
Ўтган йили Париж 2026 йилнинг 14-16 июн кунлари юқори даражадаги G7 саммити ўтказилишини маълум қилганди. Октябрда АҚШ президенти Доналд Трамп 14 июн куни Оқ уйда UFC турнири ўтказилишини эълон қилди.
Франция Вашингтонда бўлиб ўтадиган UFC турнири сабабли “Катта еттилик” саммити ўтказиладиган санани ўзгартирди. Бу ҳақда Politico газетаси хабар берди.
Ўтган йили Париж 2026 йилнинг 14-16 июн кунлари юқори даражадаги G7 саммити ўтказилишини маълум қилганди. Октябрда АҚШ президенти Доналд Трамп 14 июн куни Оқ уйда UFC турнири ўтказилишини эълон қилди.
Натижада саммит 15-17 июн кунларига кўчирилди.
Франция президенти Эмманюэл Макрон матбуот хизмати нашрга тадбир санаси кўчирилиши сабабларини маълум қилмаган.
Оқ уй вакилининг сўзларига кўра эса, "ҳамкорлар президент Трампнинг G7 саммитида иштирок этишини жуда муҳим деб ҳисоблашгани учун АҚШ президентининг иш жадвалини ҳисобга олиб муддатни бир кунга суришган".
Трампнинг сўзларига кўра, Оқ уйдаги UFC турнири АҚШ мустақиллик декларацияси қабул қилинганининг 250 йиллиги тантаналари доирасида ўтказилади.
Мавзуга оид
22:51 / 21.06.2026
Францияда жазирама иссиқ туфайли қизил даражадаги хавф эълон қилинди
08:45 / 18.06.2026
G7 баёнотидан сўнг Киев яна ҳужумга учради
10:45 / 16.06.2026
Зеленский Путинга G7 саммитида учрашув ўтказишни таклиф қилди
08:59 / 15.06.2026