Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд шаҳридаги чиқинди полигони ёнаётгани ва ундан тутун ҳамда қўланса ҳид тарқалаётгани айтилди
Самарқанд шаҳри Супер қўрғони ҳудудида жойлашган чиқинди полигонидан чиқаётган аччиқ тутун ва ҳид аҳоли саломатлигига жиддий таъсир этаётгани ҳақида аҳоли томонидан вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасига мурожаат бўлган. Бошқарма ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
Муносабатда ёзилишича, Самарқанд шаҳридаги Супер қўрғонида яшовчи аҳоли телефон қўнғироғи орқали шу манзил яқинида жойлашган чиқинди полигонида ёнғин содир бўлаётгани, оқибатда ҳудудга аччиқ тутун ва қўланса ҳид тарқалаётгани ҳақида вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасига мурожаат қилган.


Шундан сўнг Самарқанд вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ва «Тоза ҳудуд» ДУК ҳамда Санитар марказ томонидан тезкор тартибда ишчи гуруҳ тузилиб ҳолат атрофлича ўрганиб чиқилган.
Ўрганиш давомида ҳақиқатда мазкур ҳудудда бир неча йил мобайнида тўпланиб қолган чиқиндилар ўзида газ ҳосил қилиши натижасида табиий тарзда аланга олганлиги маълум бўлган. Ушбу ҳолат тезкор тартибда оғир ва енгил техникалар ёрдамида бартараф этилган.
Мавзуга оид
21:43 / 12.01.2026
Самарқанд шаҳри кенгайтирилади ва Самарқанд тумани тугатилади
10:01 / 07.01.2026
Самарқандда шифокорлар бемор қорнидан 200 грамм мих чиқариб олди
11:10 / 30.12.2025
Самарқанд вилоятини ривожлантириш бўйича Президент қарори қабул қилинди
12:57 / 26.12.2025