Ўзбекистон | 12:27 / 07.03.2022
25722
1 дақиқада ўқилади

Қорақалпоғистонда туман ҳокими ёрдамчиси ҳоким бўлди

Фото: Мўйноқ тумани ҳокимлиги

Менглибеков Бахтияр Бекмурзаевич Мўйноқ тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Мўйноқ тумани ҳокимлиги хабар бермоқда.

Тайинловга қадар Б.Менглибеков Мўйноқ тумани “Мадели” овул фуқаролар йиғинидаги тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси лавозимида фаолият юритган.

2019 йилдан шу вақтга қадар Мўйноқ тумани ҳокими лавозимида ишлаган Ерполат Еденбаев қандай ишга ўтгани ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

Бундан олдин Қорақалпоғистонда Ички ишлар вазири ўзгарганди.

Мавзуга оид