Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ҳоким ёрдамчиси сўралган пулни ўз танишлари орқали олган вақтида ушланиб, унинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилган.
Маълумотга кўра, ушбу шахс муқаддам бир неча маротаба судланган бўлиб, қилмишларидан тегишли хулоса чиқармаган.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28, 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.











