Ўзбекистон | 00:00 / 29.01.2018
64918
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарё вилояти бош солиқчиси ишдан олинди, ўрнида Парпиевнинг ўринбосари ишлайди

Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Собир Қултўраевич Раҳмонқулов президент иштирокидаги йиғилиш чоғида ишдан олинди. Бу ҳақда «Kun.uz» манбаси маълум қилмоқда.

Президент Давлат солиқ қўмитаси раиси Ботир Парпиевнинг биринчи ўринбосари Абдусалом Абдуқаҳҳорович Йўлдошевга Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи сифатида иш бошлашга кўрсатма берган.

Абдусалом Йўлдошев 1967 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, 1990 йилда Тошкент Халқ хўжалиги институтини тамомлаган. 1992 йилдан Давлат солиқ хизматида фаолият бошлаган.

У турли йилларда Андижон вилояти ва Тошкент шаҳрида давлат солиқ бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаган, 2012 йилнинг февралидан буён Давлат солиқ қўмитаси раиси биринчи ўринбосари сифатида фаолият кўрсатиб келган.

Тайёрлаган:  Азиз Қаршиев

Мавзуга оид