Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарё ва Самарқандда ноқонуний олтин савдоси фош этилди
Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида ўтказилган тезкор тадбирда қонунга хилоф равишда олтин қуймаларини сотмоқчи бўлган уч нафар фуқаро 500 миллион сўм олган пайтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Давлат хавфсизлик хизматининг Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбир давомида Навоий ва Самарқанд вилоятларида яшовчи, 1982, 1984 ва 1996 йилларда туғилган уч нафар фуқаро қонунга хилоф равишда жами оғирлиги 475 граммни ташкил этган икки дона олтин қуймани харидорга 737 миллион сўмга сотишга келишиб, ундан 500 миллион сўм олган вақтларида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Давлат асиллик даражаси назорати инспекциясининг хулосасига кўра, 994 асиллик даражасидаги ушбу олтин қуймаларнинг соф оғирлиги 472 граммни ташкил этган бўлиб, уларнинг умумий қиймати 740,4 миллион сўмга баҳоланган.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 177-моддаси 4-қисми “а” банди (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Таъкидланишича, ушбу шахсларнинг иккитаси муқаддам судланган бўлиб, улардан бири ҳозирда ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаётган ҳолда жиноий қилмиш содир этган.
Мавзуга оид
09:35 / 08.07.2026
Қашқадарёда давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори фирибгарликда ушланди
18:20 / 06.07.2026
Самарқанд Марказий Осиёнинг «яшил шаҳар» намунасига айлантирилади
12:11 / 06.07.2026
Ўзбекистонда биринчи Халқаро ислом форуми бошланмоқда
23:02 / 03.07.2026