Ўзбекистон | 07:47 / 16.09.2022
6588
1 дақиқада ўқилади

Айрим педагогларга малака тоифаси аттестациядан ўтказмасдан тўғридан тўғри берилади

Фото: Kun.uz

Таълим ташкилотларининг қатор педагогларига малака тоифаси аттестациядан ўтказилмасдан тўғридан тўғри берилади.

Улар қуйидагилар:

  • тумандаги спорт мусобақаларида 1-ўринни олган ўқувчиларни тайёрлаган жисмоний тарбия ўқитувчилари – 2-малака тоифаси (катта ўқитувчи);
  • вилоятдаги спорт мусобақаларида 1-ўринни олган ўқувчиларни тайёрлаган жисмоний тарбия ўқитувчилари – 1-малака тоифаси (етакчи ўқитувчи);
  • халқаро ва республика спорт мусобақаларида 1-, 2-, 3-ўринни олган ўқувчиларни тайёрлаган жисмоний тарбия ўқитувчиларига – олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими);
  • халқаро математика, физика, кимё, биология информатика олимпиадаларида олтин, кумуш ёки бронза медаль совриндорларини тайёрлаган ўқитувчиларга – олий малака тоифаси (бош ўқитувчи).
Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид