Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Daewoo ва Hyundai Толимаржон ИЭСни модернизация қилишни якунлади
Фото: Uzbekenergo.uz
Жанубий Кореянинг Daewoo ва Hyundai компанияларидан иборат халқаро консорциум Қашқадарё вилояти Толимаржон ИЭСида жами қуввати 900 МВТ бўлган иккита буғ-газ қурилмасини ўрнатишни якунлаган.
«Ўзбекэнерго» АЖ маълумотларига кўра, айни вақтда, амалга оширилган инвестиция лойиҳаси доирасида ИЭС электр энергияси ишлаб чиқармоқда.
2013 йил мартида Daewoo ва Hyundai компаниялари халқаро тендер натижаларига кўра, «Ўзбекэнерго» АЖ билан Толимаржон ИЭСни модернизация қилиш бўйича 861 млн долларлик шартномани имзолаган эди.
Битим шартларига кўра, консорциум станцияда ҳар бири 450 МВТ бўлган иккита буғ-газ ускунасини ўрнатиши лозим эди. Лойиҳа доирасида қурилмаларни Япониянинг Mitsubishi Corporation корпорацияси етказиб берган.
Умумий қиймати 1,28 млрд доллар бўлган лойиҳа Осиё тараққиёт банкининг 350 млн доллар, Япония халқаро ривожланиш агентлиги (JICA)нинг 300 млн доллар, Ўзбекистон реконструкция ва тараққиёт фондининг 250 млн доллар миқдоридаги кредити ва «Ўзбекэнерго» АЖнинг ўз маблағлари ҳисобига молиялаштирилди.
Мавзуга оид
22:02 / 02.05.2026
Ўзбекистон ва Қирғизистон “Қамбарота ГЭС-1” қурилиши бўйича музокара ўтказди
17:29 / 02.05.2026
Ўзбекистон ташқи қарзи 2025 йилда 18 млрд долларга ошди. Бу рекорд кўрсаткич
11:48 / 16.04.2026
Ўзбекистонда аҳоли сони бўйича янги маълумот эълон қилинди
09:56 / 16.04.2026