Ўзбекистон | 09:27 / 31.01.2018
12934
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари хорижий фуқароларга ҳам татбиқ этиладими?

САВОЛ: Мен чет эл фуқаросиман. Ўзбекистонга кўчиб келдим ва бу ерда ишламоқчиман. Айтинг-чи, менга Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг қоидалалари татбиқ этиладими?

О.Ишпулатов

ЖАВОБ: Меҳнат кодексининг 11-моддасига мувофиқ, меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари иш берувчи билан тузилган меҳнат шартномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаётган чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларга ҳам татбиқ этилади.

Саволга Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги юридик хизмати раҳбари Давлатназар Матрасулов жавоб берди.

Эслатма: «Юридик хизмат минбари»да саволларга берилаётган жавоблар тавсиявий характерга эга.

 

Шуҳрат Шокиржонов
Тайёрлаган Шуҳрат Шокиржонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид