Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Аномал об-ҳаво шароитида ходимларга енгиллик берилади
Ноқулай об-ҳаво шароити бўлганда ходимларга муайян енгилликлар бериш бўйича хориж тажрибаси Ўзбекистон қонунчилигига ҳам киритилиши кутилмоқда.
“Иқлими иссиқ давлатларда оммавий огоҳлантириш берилганда қўлланадиган ҳуқуқий ҳужжатлар мавжуд. Бундай ҳужжат биздаям шакллантириляпти. Ҳозирда янгиланиш ва тўлдириш ишлари олиб бориляпти. Тегишли тартибда шакллантирилиб, Адлия вазирлигидан ҳуқуқий хулоса олинган ҳолда, Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилди”, – деди “Ўзгидромет” раҳбари ўринбосари Феруз Сафаров 8 июл кунги матбуот анжуманида.
Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари Хайрулла Ғаффоров Меҳнат кодексининг янги таҳририда ноқулай об-ҳаво шароити юзасидан янги тартиб-қоидалар киритилаётганини айтди.
“Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ҳозирда 2-ўқишда тайёрланаётган Меҳнат кодекси бор. Бу кодексда бевосита ноқулай об-ҳаво шароитида ишлаш билан боғлиқ нормалар киритиляпти. Аномал иссиқлик ҳолатларида енгилликлар берилиши шу қонун билан қамраб олинади”, – дея депутатнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Аввалроқ, Kun.uz айрим соҳа ходимларининг аномал иссиқда меҳнат қилаётганликлари, бундай ноқулай шароитда ишлаш тартибига қонунчиликда узил-кесил ойдинлик киритилмагани ҳақида мақолалар эълон қилган эди.
Мавзуга оид
18:30 / 05.05.2026
Фарзанд туғилганда отага ҳам таътил берилиши мумкин
16:17 / 29.06.2022
Ходимларга аномал иссиқда камроқ вақт ишлаш ҳуқуқини бериш керак
14:13 / 23.07.2021
Навоийда мактаблар ходимлари шанбаликка чақирилди. Бошқарма ҳолатга муносабат билдирди
13:11 / 22.07.2021