Ер қонунчилиги бўйича кенгашлар тузилмоқда. Уларнинг ишчи органи прокуратура бўлади
Ўзбекистонда Ер тўғрисидаги қонун бузилиши ҳолатларини барвақт аниқлаш ва уларнинг олдини олишга қаратилган фаолиятни мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши тузилди.
Жойларда ҳудудий кенгашлар ҳам ташкил этилади. Бу ҳақда ер муносабатларини такомиллаштиришга оид президент фармонида белгиланди.
Қуйидагилар Республика ва ҳудудий кенгашларнинг асосий вазифалари этиб белгиланади:
- ер тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини қўллашда вужудга келаётган муаммоларни аниқлаш, уларни бартараф этиш, шу жумладан, қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
- ердан оқилона фойдаланиш бўйича илғор хорижий тажрибаларни ўрганиб, миллий хусусиятларни инобатга олган ҳолда уларни жорий этиш бўйича таклифлар тайёрлаш;
- ер тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши аҳволини мунтазам ўрганиб бориш, соҳада ҳуқуқни қўллашнинг ягона амалиётини шакллантириш;
- ерга оид қонунчилик ҳужжатлари ижросини бевосита таъминлаш ва давлат назоратини олиб боришга масъул давлат органларининг соҳага доир фаолиятини ўрганиб, мувофиқлаштириб бориш, тегишлича ушбу органлар ва уларнинг қуйи тузилмалари раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш;
- ерларни, айниқса, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни муҳофаза қилиш, қонун бузилиши ҳолатларини барвақт аниқлаш ва олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни белгилаш ва амалга ошириш;
- ерга оид қонунчилик ҳужжатлари ижросини таъминлаш ҳамда қонун бузилиши ҳолатларининг олдини олишда кенг жамоатчилик, оммавий ахборот воситалари, халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни ташкил этиш;
- ер ажратиш ва ундан фойдаланиш жараёнларига ахборот-коммуникация воситаларини кенг жорий қилиш орқали соҳада рақамлаштириш жараёнларини тезлаштиришга кўмаклашиш;
- ерга оид қонунчилик ҳужжатлари ижросини таъминлаш самарадорлигини оширишга оид бошқа масалаларни кўриб чиқиш.
Белгиланишича:
- Бош прокуратура, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокуратуралари тегишлича Республика кенгаши ва ҳудудий кенгашларнинг ишчи органи ҳисобланади;
- Республика кенгаши ва ҳудудий кенгашлар йиғилишлари ҳар чоракда камида бир маротаба ўтказилади, Республика кенгаши ва ҳудудий кенгашлар йиғилишларига давлат органлари раҳбарлари, жамоат ташкилотлари ва ОАВ вакиллари таклиф этилиши мумкин;
- ҳудудий кенгашлар ўз фаолияти тўғрисида ҳар чоракда Республика кенгашига ҳисобот беради.
Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев Республика кенгаши ва ҳудудий кенгашлар фаолиятини самарали ташкил этиш, ер тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари нормаларининг бузилишига, шу жумладан, ер участкаларини бериш ва олиб қўйиш билан боғлиқ ҳужжатларни қалбакилаштириш ҳолатларига йўл қўймаслик юзасидан қатъий прокурор назоратини ўрнатиш, айбдор шахсларга нисбатан жиноий жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлаш учун жавобгар экани белгиланди.
Ушбу фармонга доир бошқа хабарлар:
Мавзуга оид
08:50 / 19.11.2024
Уч ҳудудда 671 млн сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди
22:39 / 13.11.2024
Самарқандда мактаб ўқувчисини зўрлаганликда гумонланиб 8 киши ушланган – Бош прокуратура
12:03 / 13.11.2024
Самарқандда мактаб ўқувчиси бир гуруҳ шахслар томонидан ўғирлаб кетилиб, зўрланди
11:09 / 08.11.2024