Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
3,7 гектар ерни 7 гектар деб сотмоқчи бўлган фермер ушланди
Фарғона вилоятининг Қўштепа туманида фермер хўжалиги раҳбари 3,7 гектар ер майдонини гўёки 7 гектар деб кўрсатиб, уни харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига катта миқдорда пул талаб қилган вақтда қўлга олинди.
Қўштепа туманида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш билан шуғулланувчи фермер хўжалик раҳбари харидорни мазкур хўжаликнинг 3,7 гектар ер майдонини 7 гектар деб ишонтирган. У ерни харидор номига расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, эвазига 20 минг АҚШ доллари ва 100 млн сўм талаб қилган.
Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда у келишилган пул маблағининг 15 минг долларини учинчи шахс орқали олган вақтида ушланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
17:20 / 23.06.2026
Фермерларни ҳақоратлаган Музработ ҳокими ҳайфсан олди
18:05 / 16.06.2026
“Э, онангни... 11 гача ёпмасанг, тиқиб юбораман!” — Музработда фермерлар ҳақоратланди
20:06 / 15.06.2026
Ер ва унда қурилган мулкка оид ҳуқуқларни эътироф этиш жараёни соддалаштирилди
08:30 / 02.06.2026