Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади
Ижро ҳокимияти органлари, давлат иштирокидаги корхоналар биринчи раҳбарлари асосий вазифаларидан бири этиб ўз соҳасида хусусий сектор улушини ошириш, рақобат шаклланган соҳалардаги, шунингдек, улар фаолиятига хос бўлмаган, самарасиз ва бўш турган активларини хусусийлаштириш белгиланди.
“Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган хўжалик жамиятлари (давлат иштирокидаги корхоналар) биринчи раҳбарларининг асосий вазифаларидан бири этиб ўз соҳасида хусусий сектор улушини муттасил ошириб бориш, рақобат муҳити шаклланган соҳалардаги, шунингдек, уларнинг фаолиятига хос бўлмаган, самарасиз фойдаланилаётган ва бўш турган активларини хусусийлаштириш (сотиш) белгиланди.
Шунингдек, қуйидагилар тасдиқланди:
- оммавий савдоларга чиқариладиган акция пакетлари (улушлари) рўйхати;
- оммавий савдоларга чиқариладиган давлат ва давлат иштирокидаги корхоналарнинг кўчмас мулк объектлари рўйхати;
- маҳаллий фонд бозорида акцияларининг бирламчи (IPO) ёки иккиламчи (SPO) оммавий таклифи ўтказиладиган корхоналар рўйхати.
Давлат иштирокидаги корхоналар акцияларининг оммавий таклифини ўтказиш жараёнида:
➖қабул қилинган буюртмалар асосида акцияларни уюшган савдоларда сотишда олди-сотди битимлари инвестиция воситачилари томонидан қатъий равишда “Тошкент” РФБ савдо майдончасида рўйхатдан ўтказилади;
➖ маҳаллий инвесторларнинг буюртмаларини қабул қилиш “Тошкент” РФБ савдо майдончасида амалда бўлган усулларга қўшимча равишда, E-AUKSION электрон савдо платформаси, шу жумладан унинг мобил иловасидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.
Мавзуга оид
17:52 / 24.12.2025
Президент Сурхондарёни инвестиция ва аҳоли даромади энг тез ўсадиган ҳудудга айлантириш вазифасини қўйди
17:42 / 18.12.2025
Ўзбек мигрантлари: уларнинг мамлакат иқтисодиётидаги ўрни қай даражада катта?
11:30 / 10.12.2025
Янгиланган прогноз: Ўзбекистон иқтисодиёти 7,5 фоизга ўсиши мумкин
18:15 / 17.11.2025