Прогнозларга кўра, 2026 йилда жаҳон иқтисодиёти ҳажми 123,6 триллион долларга етади. Энг йирик иқтисодиёт сифатида АҚШ сақланиб қолади — унинг ЯИМ 31,8 триллион доллардан ортиқ бўлиши кутилмоқда.
Шунингдек, биринчи бешликка Хитой, Германия, Ҳиндистон ва Япония киради. Прогнозга кўра, ушбу бешта мамлакат жаҳон ЯИМнинг 55 фоизини ташкил қилади.

Россия рейтингда 9-ўринни эгаллаб, унинг ЯИМ тахминан 2,5 триллион доллар бўлиши кутилмоқда. Биринчи ўнликка шунингдек Буюк Британия, Франция, Италия ва Канада ҳам кирган.
Ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) — бу муайян даврда мамлакат ҳудудида ишлаб чиқарилган барча якуний товарлар ва хизматларнинг умумий бозор қиймати ҳисобланади. У давлат иқтисодиёти ҳажмини акс эттирувчи асосий кўрсаткичлардан бири ҳисобланади.

















