Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Контр-адмирал Трампнинг ички хавфсизлик бўйича маслаҳатчисига айланди
Фото: Reuters
АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари контр-адмирали Дуглас Фирс Қўшма Штатлар президенти Дональд Трампнинг ички хавфсизлик ва терроризмга қарши кураш масалалари бўйича маслаҳатчисига айланди. Бу ҳақда президент маслаҳатчиси Жон Болтон маълум қилди, деб хабар бермоқда Reuters.
«Даг Фирс ички хавфсизликнинг қатор ўта муҳим масалалари бўйича деярли ўттиз йиллик тажрибага эга, жумладан, у терроризмга қарши кураш, киберхавфсизлик ва табиий офатлар оқибатларини бартараф этишда катта тажриба соҳиби саналади», - дейилади хабарда.
Фирс 30 йил давомида АҚШ соҳилни қўриқлаш хизматида ишлаган. Янги лавозимга тайинлангунга қадар у президентнинг махсус ёрдамчиси лавозимини эгаллаган.
Контр-адмирал бу лавозимда маслаҳатчи Том Боссертни алмаштирди, у жорий йилнинг апрель ойида истеъфога чиққанди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2017 йилда АҚШ ҳарбий амалиётлари туфайли қанча одам ҳалок бўлгани маълум қилинганди.
Мавзуга оид
23:27 / 17.01.2026
АҚШдаги ўқитувчилар хавотирда: зумерлар ўқишни унута бошлади
23:16 / 17.01.2026
Венесуэла устидан назорат Трампни “нефт қироли”га айлантира оладими?
21:35 / 17.01.2026
АҚШда рекорд даражада кўп мигрант ушланди
20:58 / 17.01.2026