Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Японияда ҳукм сураётган жазирама туфайли 3 мингга яқин киши шифохонага ётқизилган
Япония ўт ўчириш Бош бошқармаси маълумотларига кўра, 22-28 август кунлари мамлакатда ҳукм сурган жазирама об-ҳаво шароити туфайли 3 мингга яқин инсон тиббий муассасаларга ётқизилган.
Қайд этилишича, иссиқ урганларнинг умумий сони 2821 нафарни ташкил этган, икки киши ҳаётдан кўз юмган. Бир ҳафта муқаддам, шундай ташхис билан 5668 киши шифохонага тушгани хабар қилинганди.
Эслатиб ўтамиз, Японияда июнь ойи ўрталаридан бери жазирама ҳукмронлик қилмоқда. Ёмғир мавсумининг якунланганига қарамай, Токиода вақти-вақти билан ёғингарчилик кузатилаяпти. Бу пайтда шаҳардаги жазирама юқори намгарчилик билан уйғунлашиб дим ҳавони ҳосил қилади.
Июль ва август ойларининг ўзида 30 мингдан ортиқ киши шифохонага ётқизилган. Ўтган йили Японияда жазирамадан 100дан ортиқ инсон ҳаётдан кўз юмган, 53 минг киши шифохонага ётқизилганди.
Мавзуга оид
08:31 / 30.03.2026
Япония кўмир иссиқлик электр станциялари учун чекловларни юмшатади
22:25 / 24.03.2026
Японлар ўз уйида қандай қилиб мукаммал озодаликни сақлайди?
22:15 / 24.03.2026
Олимлар Ойда улкан энергия камарини қурмоқчи – бу инсониятни энергия билан таъминлайди
12:24 / 24.03.2026