Ўзбекистон | 19:15 / 28.05.2021
7865
2 дақиқада ўқилади

Кадастр соҳасидаги давлат хизматлари нархлари арзонлаштирилди – ДХА

Давлат хизматлари агентлигининг хабар беришича, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 18 майдаги 306-сонли қарори билан кадастр соҳасидаги давлат хизматлари нархлари арзонлаштирилган.

Фото: Shutterstock

Давлат хизматлари агентлиги бошқарма бошлиғи Улуғбек Содиқовнинг таъкидлашича, агентлик давлат хизматлари кўрсатиш тартибини жорий қилишда хизмат кўрсатиш муддатлари, талаб этиладиган ҳужжатларни қисқартириш билан бирга, улар учун белгиланган тўловлар миқдорини камайтириш чораларини кўрмоқда.

«Мисол учун, 100 квадрат метргача бўлган нотурар бинога кадастр ҳужжати расмийлаштириш учун шу кунга қадар 306 250 сўм (БҲМнинг 1,25 баравари) ундирилган бўлса, энди 245 000 сўм (БХМнинг 1 баравари) тўлов тўланади.

2020 йилда фуқароларимизга 300 мингга яқин кадастр паспортлари берилиб, фуқаро ва тадбиркорлардан 92 млрд. сўм тўлов ундирилган бўлса, янги тартибга кўра, ундириладиган тўловлар арзонлаштирилиши билан, эндиликда аҳолидан ушбу кадастр паспортлари учун аввал ундирилиши мумкин бўлган қўшимча 20 млрд. сўм тежалишига эришилади.

Яна бир мисол, эски тартибга кўра, кўп квартирали уйдаги ўртача 75 кв.м. майдонли хонадон учун 230 минг сўм, 150 кв.м майдонли якка тартибдаги

уй-жой учун 460 минг сўм тўлов эвазига кадастр паспорти расмийлаштирилган бўлса, эндиликда ушбу хизматлар учун тўлов мос равишда 211 минг сўм

ва 422 минг сўмни ташкил этмоқда», дея Улуғбек Содиқовнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Аввалроқ судланганлик тўғрисида, номида турар жой бор ёки йўқлиги тўғрисида, манзил-маълумот ахборотларини олиш каби давлат хизматларидан фойдаланишда ҳам тўловлар арзонлаштирилган эди.

Тайёрлаган:  Жамшид Ниёзов

Мавзуга оид