Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида янги халқаро аэропорт учун 1300 гектар ер ажратилади
Ерлар Ўрта Чирчиқ ва Қуйи Чирчиқ туманларидан ажратилади.
Тошкент вилоятида янги халқаро аэропорт учун Ўрта Чирчиқ ва Қуйи Чирчиқ туманларидан ер майдони ажратилади. Бу ҳақда Тошкент вилояти кадастр бошқармаси хабар берди.
Қайд қилинишича, янги халқаро аэропорт қурилиши учун 1309,76 гектар ер майдони ажратилиши режалаштирилмоқда.
Шундан:
- суғориладиган ерлар 1075,45 гектар;
- боғлар 112,69 гектар;
- яйлов ва пичанзорлар 0,65 гектар;
- бошқа ерлар 120,97 гектар.
Ўрта Чирчиқ туманидан жами 790,76 гектар:
- суғориладиган ерлар 609,95 гектар;
- боғлар 112,63 гектар;
- яйлов ва пичанзорлар 0,65 гектар;
- бошқа ерлар 67,53 гектар.
Қуйи Чирчиқ туманидан жами 519 гектар:
- суғориладиган ерлар - 465,5 гектар;
- боғлар - 0,06 гектар;
- бошқа ерлар - 53,44 гектар.
Тошкент вилоятида янги халқаро аэропорт қурилиши ҳақида 1 август куни хабар берилди.
Мавзуга оид
14:44 / 14.07.2026
Тошкент вилояти боғчаларидаги оммавий заҳарланишда 11 киши айбдор деб топилди
09:25 / 14.07.2026
Зангиотада солиқчи, Бувайдада муҳандис пора билан ушланди
17:51 / 07.07.2026
“Мисқоллаб яратилган Тошкент брендини йўқотиб қўйишимиз мумкин” – иссиқхоначи муқобил ечимлар ҳақида
12:04 / 06.07.2026