Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Белгиядан Тошкентга самолётда зотдор қорамоллар етказилди
Boeing 747-400 юк самолёти Тошкентга Белгиянинг Лиеж шаҳридан 93 тонна тирик қорамол олиб келди.
Фото: Uzbekistan Airports
8 декабр куни Тошкент халқаро аэропортида муҳим юк операцияси амалга оширилди ва ноёб самолёт кутиб олинди, деб хабар берди Uzbekistan Airports.
Қайд қилинишича, маҳаллий вақт билан соат 1:15 да аэропортга «Air Atlanta Icelandic» авиакомпаниясининг Boeing 747-400 юк рейси қўнди. У Тошкентга Белгиянинг Лиеж шаҳридан 93 тонна тирик қорамол олиб келди. Самолёт бортида Германия ва Австриядан келтирилган Симментал ва Голштин зотларига мансуб сигирлар бор эди. Симменталлар сут ва гўшт ишлаб чиқаришда универсаллиги билан машҳур, голштинлар эса юқори сут соғими ва маҳсулдорлиги билан танилган.


Таъкидланишича, чорва молларни бортдан тушириш ва олиб кетиш барча ветеринария талабларига мувофиқ тезкорлик билан амалга оширилди. Аэропорт мутахассислари юк операцияларини амалга оширишда юқори даражадаги тайёргарликни намойиш этди ҳамда жониворларни ҳаво кемасидан хавфсиз тушириш ва жойлаштиришни таъминлади.


Мавзуга оид
16:30 / 30.03.2026
Жиззахда симёғоч қулаши оқибатида уч қорамол нобуд бўлди
14:45 / 02.03.2026
Белгия Россиянинг “яширин флоти” танкерини қўлга олди
09:04 / 25.02.2026
Ўзбекистон 2026 йилда 12 млн хорижий меҳмонни қабул қилишни режалаштирмоқда
16:07 / 20.02.2026