Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда футбол ўйинларига чипта сотишда харидорлар идентификациядан ўтказилади
Президент қарорига кўра, 2026 йил 1 мартдан бошлаб футбол ўйинларига чипта сотиб олмоқчи бўлганлар шахсни идентификациялашдан ўтиши керак бўлади. Бу – муҳим ўйинлардаги чипта билан боғлиқ машмашаларни камайтиришга ёрдам бериши мумкин.
Фото: Kun.uz
Ўзбекистонда футбол ўйинларига чипталарни харид қилишда шахсларни идентификациялаш ва чипталарни замонавий технологиялар (QR-код) ёрдамида рўйхатга олиш тизимини жорий этилади.
Бу вазифа 21 август куни имзоланган “Ўзбекистонда футбол соҳасини рақамлаштириш ва оммавийлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” президент қарорида белгиланди.
Фармонга кўра, 2026 йил 1 мартдан бошлаб, футбол ўйинларига чипталарни харид қилиш – шахсни идентификациялаш ҳамда матрицали штрих-код (QR-код) технологияларини қўллашни назарда тутувчи махсус онлайн ахборот тизими орқали амалга оширилади.

2025 йил декабр ойи охиригача ахборот тизимининг техник ҳужжатлари белгиланган тартибда ишлаб чиқилиши ва тасдиқланиши керак.
Ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва зарур ресурслар билан интеграция қилиш 2026 йил февралга режа қилинган.
Топшириқ ижрочилари – Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Рақамли технологиялар вазирлиги.
Мавзуга оид
09:22 / 01.04.2026
Ўзбекистоннинг ЖЧдаги учинчи гуруҳдоши ҳам аниқ бўлди
02:23 / 31.03.2026
Ҳусанов энг яхши бўлди. Ўзбекистон – Венесуэла ўйинидан фоторепортаж
22:56 / 30.03.2026
Келганимдан бери миллий жамоада фақат ўсишни кўряпман – Фабио Каннаваро
21:07 / 30.03.2026