Иқтисодиёт | 21:21 / 28.08.2019
4308
1 дақиқада ўқилади
Реклама

«КВАРЦ» АЖ лойиҳасини молиялаштириш доирасида Хитойнинг Sinosure экспорт кредит агентлиги «Асака» банкига суғурта полисини беради

2019 йил 28 августда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Хитой Халқ Республикасига ташрифи давомида «Асака» банки ва Хитой Халқ Республикасининг Sinosure экспорт кредит агентлиги раҳбарлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Sinosure ЭКА ХХР ҳукумати томонидан 2001 йилда ташкил этилган. Ҳозирги кунда Sinosure ЭКА – бу Хитойда ягона экспорт кредит агентлиги бўлиб, дунёдаги энг йирик шундай агентликлардан бири ҳисобланади.

Ушбу учрашув натижасида томонлар «КВАРЦ» АЖ шиша ишлаб чиқариш лойиҳасини молиялаштириш доирасида «Асака» банкнинг 36 млн евро миқдоридаги мажбуриятлари бўйича суғурта полисини бериш тўғрисида келишувга эришдилар.

«Асака» банк – Сизнинг бизнес фаолиятингиздаги ишончли ҳамкорингиз!

Мурожаат учун телефон: (+99871) 200-55-22

Веб-сайт: www.asakabank.uz

Telegram: t.me/bank_asaka

Facebook: fb.com/bankasaka

Instagram: @asaka_bank

Реклама ҳуқуқи асосида

Тайёрлаган:  Жамшид Рузибаев

Мавзуга оид