Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Учар такси, қўлга тақиладиган смартфон ва кибер кучукча – ҳафта технодайжести
Тирбанд шаҳарлар бўйлаб ҳаракатланишни осонлаштириш учун учар такси яратилди. Тез орада бизни тўғридан тўғри сунъий йўлдош орқали суратга олиб, кузатиб туришлари мумкин. Март ойидан Telegram-канал эгаларига реклама учун пул тўлашни бошлайди. Аммо бир шарт бор: даромадни фақат Toncoin криптовалютасида олиш мумкин. Якунланаётган ҳафтанинг шу ва бошқа янгиликлари – Kun.uz технодайжестида.
ХХI асрнинг ҳар куни янгиликларга бой. Хўш, бу ҳафта техно оламида нималар бўлди?
Учар такси
Тирбандликлардан чарчадингизми? Кунига соатлаб “пробка”да қолиб кетяпсизми? Хавотир олманг, учар транспорт воситалари эраси бошланишига ҳам оз фурсат қолганга ўхшайди. Американинг ихчам самолётлар ишлаб чиқарувчи Joby Aviation компанияси ҳавода ҳаракатланадиган учар такси лойиҳасини намойиш этди.
Жанубий Корея ҳукумати билан ҳамкорликда ишлаб чиқилаётган мазкур концепция одамларнинг тирбанд шаҳарлар бўйлаб ҳаракатланишини осонлаштиришга қаратилган.
Электрда ҳаракатланадиган учар такси 4 нафар йўловчи ва 1 нафар учувчи сиғимига эга, соатига 321 км тезликда ҳаракатлана олади ва оддий вертолётга қараганда 100 мартагача шовқинсизроқ.
Одамларни кузатадиган сунъий йўлдош
Тез орада бизни тўғридан-тўғри сунъий йўлдош орқали суратга олиб, кузатиб туришлари мумкин. Albedo Space компанияси мана шундай лойиҳа устида иш олиб боряпти.
Сунъий йўлдош Ердан 160 км узоқликда орбитага жойлаштирилади ва фалокат зоналарини хариталаш, инфратузилмани кузатиш, шаҳарсозлик ва мудофаа мақсадларида фойдаланилади. Энг асосийси, сунъий йўлдош ер юзидаги ҳар бир инсоннинг юзини кўриш имконини бериши мумкин.
New York Times’нинг хабар беришича, биринчи сунъий йўлдош кейинги йил учирилади ва аста-секин уларнинг сони 20 тага етказилади.
Кибер кучукча
Кўп қаватли уйларда яшовчилар маълум сабабларга кўра, ит боқиш имкониятига эга эмас. Аммо Xiomi компанияси томонидан ишлаб чиқилган робот кучукчанинг янгиланган модели сизга ўзгача ҳиссиётларни бериши мумкин. Шов-шувларга сабаб бўлаётган Cyberdog 2 кучли процессор, турли датчиклар, камералар ва сунъий интеллект тизими билан жиҳозланган. 19 та сенсор эса унга ҳақиқий итнинг ҳаракатлари, ташқи кўриниши ва ўзаро таъсирини такрорлаш имконини беради. Cyberdog ўз эгасига эргашиш, у билан ўйнаш ва бошқа турли вазифаларни бажара олади.
Шаффоф экранли ноутбук
Lenovo ғайриоддий маҳсулот – 17,3 дюймли шаффоф экранга эга ноутбук ишлаб чиқармоқчи. Компания MicroLed технологиясидан фойдаланган ҳолда дисплей ишлаб чиқди ва бу билан экран 55 фоизгача шаффофлашади. Ноутбукда нима ишлар қилаётганингизни, қандай видео кўраётганингизни экраннинг у томонидан ҳам, бу томонидан ҳам кўриш мумкин. Айтганча, нафақат экран, клавиатура ҳам шаффоф ва у махсус ручкада ишлайди.
Шаффоф экран панелидан фойдаланиш бир қатор чекловларга эга. Энг асосийси ноутбукда пикселлар сони атиги 720 p бўлади. Бироқ матннинг равшанлиги яхши, уни ўқиш осон.
Ҳозирча буларнинг бари лойиҳа кўринишида холос. Компания яқин 5 йилликда бундай технологиялар ноутбукларда оммавий равишда қўлланишига ишонмоқда.
Қўлга тақиладиган смартфон
Сўнгги йиллардаги Хитой компаниялари билан кучли рақобат фонида Samsung оригинал ишланмалар устида ишлашни бошлади. Компания MWC 2024 технологик кўргазмасида билагузукка айланадиган мослашувчан смартфон концепциясини намойиш этди. Янги маҳсулот Cling Band деб номланади.
Samsung Cling Band бу – бир қурилмага бирлаштирилган смартфон ва ақлли соат бўлиб, оддий смартфон ҳажмидаги эгилувчан OLED дисплей билан жиҳозланган. Йиғиладиган механизм туфайли уни билакка ўраш ва улкан дисплейли соатга айлантириш мумкин. Маълумотлар фақатгина шу, унинг нархи ва техник имкониятлари ҳақида тўхталиб ўтилмаган.
Telegram-канал эгаларига пул тўламоқчи
Март ойидан Telegram платформаси 1000 дан ортиқ обуначиси бор канал эгаларига реклама учун пул тўлашни бошлайди. Аммо бир шарт бор: даромадни фақат Toncoin криптовалютасида олиш мумкин.
Telegram платформасида реклама 2021 йилда пайдо бўлган. Фойдаланувчилар уни Premium обунаси билан ўчириб қўйиши мумкин, бироқ канал эгалари реклама устидан назоратга эга эмас: улар реклама блокини ўчира олмайди ёки унинг мазмунига таъсир қила олмайди.
Қордаюрар Cybertruck
Автоихлосмандлар Tesla’нинг Cybertruck‘и устида тажриба қилиб, уни қорда юрадиган кўринишга келтиришди. Бу ишланмада Tesla’да ишлайдиган инженерларнинг ўзи ҳам қатнашгани айтилмоқда.
Мавзуга оид
14:18 / 02.03.2025
Янги “аждарҳо жангчиси”, космосга туристик парвоз ва “ақлли” ғилоф — технодайжест
12:08 / 23.02.2025
Илон Маскдан янги СИ, “арзон” iPhone 16 ва актёр робот — ҳафта технодайжести
10:49 / 09.02.2025
Кучайган Gemini, ваъдасидан воз кечган Google ва янада очилган ChatGPT — технодайжест
18:05 / 29.12.2024