Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фоторепортаж. Ироқ Курдистонида мустақиллик референдуми
25 сентябрь куни Ироқ Курдистонининг мустақил давлатга айланиши юзасидан референдум ўтказилди.
Референдумда 3,3 миллионга яқин киши қатнашди, бу сайловчиларнинг 72,16 фоизи демакдир.
4 тилдаги (сорани, араб, оссурий, туркман) сайлов бюллетенида овоз берувчига шундай савол қўйилган эди: «Курд минтақаси ва минтақа маъмурияти назоратида бўлмаган курд зоналари мустақил давлат бўлишига розимисиз?».
Ироқ Курдистони 4 вилоятдан иборат — Дохук, Хавлер, Сулаймоний ва Ҳалабжа. Бу ҳудудларда жами 5,5 миллион киши истиқомат қилади. Умумий майдони — 40 минг квадрат километр.
Референдумнинг дастлабки натижаларига кўра, 282 мингта овозлар ҳисоблаб чиқилган ҳолатда 93 фоиз киши «ҳа» дея жавоб қайтарган.
Reuters агентлиги сайлов участкаларидаги жараёнлардан фоторепортаж уюштирган.




















Мавзуга оид
09:30 / 16.03.2026
Экзитполлар: Қозоғистон янги конституция қабул қилинишини қўллаб-қувватлади
00:34 / 16.03.2026
Қозоғистонда конституция бўйича референдумда овоз бериш якунланди
12:43 / 13.02.2026
Швейцария аҳоли сони чегараси бўйича референдум тайёрламоқда
21:32 / 12.02.2026