Ўзбекистон | 07:24 / 14.06.2022
6472
3 дақиқада ўқилади

Ҳоким ёрдамчисига маҳалладаги давлат кўчмас мулк объектини аукцион савдосига чиқаришга рухсат берилади 

Фото: Shutterstock

“Давлат кўчмас мулк объектларини ҳоким ёрдамчиларининг онлайн-буюртманомасига асосан тўғридан тўғри электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш тартибини тасдиқлаш ҳақида”ги ҳужжат лойиҳаси эълон қилинди.

Майдони 2 000 квадрат метргача бўлган бўш турган давлат кўчмас мулки объектлари ҳоким ёрдамчилари онлайн-буюртманомасига асосан тўғридан тўғри электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилади. Бунда онлайн-буюртманома ҳоким ёрдамчилари томонидан Давлат активларини бошқариш агентлиги “Давлат мулки” ахборот тизими орқали берилади.

Ҳоким ёрдамчилари онлайн-буюртманомаларига асосан давлат кўчмас мулк объектлари мувофиқ схема бўйича электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилади. Давлат кўчмас мулк объектларини сотиш шартлари, агар президент, Вазирлар Маҳкамаси ёки Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича давлат комиссияси қарорларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, сотувчи томонидан белгиланади.

Ҳоким ёрдамчиси ўзи бириктирилган маҳаллада аниқланган бўш турган давлат кўчмас мулк объектини сотиш учун ахборот тизими орқали онлайн-буюртманома беради.

Ҳоким ёрдамчиси онлайн-буюртманомасида бўш турган давлат кўчмас мулк объекти бўйича қуйидаги маълумотлар илова қилинади:

  • объект тўлиқ манзили;
  • фотосуратлари ва аниқ геопозицияси;
  • объектни келгусида сотиш бўйича таклифи.

Бунда, онлайн-буюртманома ҳоким ёрдамчиси томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда юборилади.

Ахборот тизимига онлайн-буюртманома келиб тушгандан сўнг агентлик ҳудудий бошқармалари томонидан уч иш куни давомида:

  • кўчмас мулк объекти бўш тургани;
  • кадастр ҳужжатларига мувофиқ объект умумий ер майдони ва бино-иншоотлар эгаллаган майдони ҳамда балансда сақловчи;
  • бўш турган кўчмас мулк объекти ижтимоий соҳа объекти тоифасига кириши ёки кирмаслиги;
  • бўш турган кўчмас мулк объекти президент, Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ҳудудларни ривожлантириш дастури (тармоқ жадвали)да мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги;
  • хусусийлаштириш дастурларига киргани, объектдан келгусида самарали фойдаланиш бўйича ваколатли орган қарори мавжудлиги;
  • объектга нисбатан тақиқ (чеклов) мавжудлиги ўрганилади;
  • бўш турган кўчмас мулк объекти жойига чиққан ҳолда кўздан кечирилади.

Мавзуга оид