Даврон Назармуҳамедов ички ишлар вазири ўринбосарлигига қайтди
У муқаддам президент маслаҳатчиси ва ИИВ раҳбари биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган, 2019 йилдан буён Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.
Президент қарори билан генерал-майор Даврон Назармуҳамедов Ички ишлар вазири ўринбосари — Маънавий–маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати расман хабар берди.
Даврон Абитович Назармуҳамедов 1975 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1996–1998 ва 1999–2002 йилларда Шайхонтоҳур тумани ИИБ ходими бўлган, 1998-1999 йилларда Собир Раҳимов (ҳозирги Олмазор) тумани ИИБда ишлаган, 2002–2006 йилларда Тошкент шаҳар ИИББ ходими сифатида фаолият кўрсатган, кейинроқ Ўзбекистон ИИВ Жиноят қидирув ва терроризмга қарши курашиш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари бўлган.
2014 йилга қадар Миллий хавфсизлик хизмати (ҳозирги ДХХ) ижро аппаратида ишлаган.
2014–2015 йилларда Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари – Ўзбекистон ИИВ Жиноят қидирув ва терроризмга қарши курашиш бош бошқармаси бошлиғи бўлган.
2014–2015 йилларда президентнинг Ташкилий-кадрлар ишлари бўйича давлат маслаҳатчиси лавозимида ишлаган.
2017–2019 йилларда ҳам ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари бўлган, 2019 йил июлида Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланганди.
- Эслатиб ўтамиз, 2019 йил ноябридан буён ички ишлар вазири ўринбосари – Маънавий-маърифий тарбия ва кадрлар билан таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Азизбек Икромов июл ойи охирида Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланганди.
Мавзуга оид
23:30 / 16.08.2023
Хоразм вилояти ИИБга янги бошлиқ тайинланди
08:03 / 01.05.2019
Генерал-майор Даврон Назармуҳамедов Корея Республикаси бош прокурори билан учрашди
11:48 / 03.10.2018
Генерал-майор Даврон Назармуҳамедов Интерпол вице-президенти билан учрашди
12:04 / 19.04.2018