Ўзбекистон | 08:03 / 01.05.2019
12632
2 дақиқада ўқилади

Генерал-майор Даврон Назармуҳамедов Корея Республикаси бош прокурори билан учрашди

Фото: ИИВ ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари, генерал-майор Даврон Назармуҳамедов ва Корея Республикаси бош прокурори Мун Му Ил ўртасида учрашув бўлиб ўтди. 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, унда инсон ҳуқуқлари ва хавфсизлигини таъминлаш ҳамда жиноятчиликка қарши курашиш борасида ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш бўйича атрофлича фикр алмашилган.

Генерал-майор Д. Назармуҳамедов ички ишлар органлари тизимида асосий куч ва эътиборни қуйи бўғинларга йўналтириш орқали биринчи навбатда жиноятчиликнинг барвақт олдини олишга эътибор қаратилиши натижасида 2017-2018 йиллар давомида содир этилган жиноятлар сонининг кескин қисқаришига эришилганлигини таъкидлаб, натижада умумий жиноятлар кўрсаткичи сўнгги икки йил давомида ҳар 100 минг аҳолига 273 тадан 150 тага қисқарганлигини маълум қилди.

Ўз навбатида, Корея Республикаси бош прокурори Мун Му Ил самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, келгусида ҳамкорликни янада мустаҳкамлашдан манфаатдор эканликларини билдирди.

Мавзуга оид