Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янги Тошкент аэропорти қурилиши ҳудудидаги аҳоли кўчирилади
Аҳоли хонадонларига ва фермер хўжаликлари ҳудудидаги мавжуд бино-иншоотларига компенсация тўлаб берилади.
Фото: Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги
Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ ва Қуйи Чирчиқ туманлари туташ ҳудудида Янги Тошкент халқаро аэропорти қурилиши муносабати билан аҳоли кўчирилади ва аҳоли хонадонларига ва фермер хўжаликлари ҳудудидаги мавжуд бино-иншоотларига компенсация тўлаб берилади.
Бу ҳақда Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги томонидан аҳоли ва фермер хўжаликлари раҳбарлари билан мулоқот ўтказилди.
«Бугун аэропорт қурилиши билан боғлиқ ташкилий юмушлар доирасида тумани ҳокими И.Касимов Халқобод маҳалласи аҳолиси ҳамда ҳудуддаги фермер хўжаликлари раҳбарлари билан мулоқот ўтказди. Унда аҳоли хонадонларига ва фермер хўжаликлари ҳудудидаги мавжуд бино-иншоотларига компенсация тўлаб берилиши, унинг тартиблари ҳақида атрофлича тушунтириш берилди», дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Янги Тошкент халқаро аэропорти қурилиши лойиҳасига 2025 йил 15 октябрь куни Шавкат Мирзиёев томонидан старт берилган эди.
Саудия Арабистонининг “Vision Invest”, Япониянинг “Sojitz” ва Кореянинг “Inhceon” компаниялари иштирокидаги халқаро консорциум билан ҳамкорликда амалга ошириладиган лойиҳа 4 босқичдан иборат бўлиб, биринчи босқичда 2,5 миллиард доллар эвазига аэровокзал ҳамда аэродром қурилади.
Мавзуга оид
19:00 / 15.12.2025
Sharq bahori: Янги Тошкент марказида замонавий ва қулай ҳаёт бошланмоқда!
19:56 / 30.11.2025
Фарғонада фуқарога ҳокимликдан 1 млрд 624 млн сўм компенсация пуллари ундириб берилди
12:11 / 28.11.2025
Юридик университет Янги Тошкентда замонавий кампусга эга бўлади
12:00 / 26.11.2025