Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Якка тартибда ўқитиладиган ўқувчиларга дарс берганлик учун йўл компенсацияси тўланади
Ҳукумат қарорига мувофиқ, уйда якка тартибда ўқитиладиган ўқувчиларга дарс берадиган мактаб ўқитувчиларига ҳар ой БҲМнинг 1 баравари миқдорида йўл компенсацияси тўланади.
Ҳукумат қарори (740-сон, 24.11.2025 й.) билан Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Киритилган қўшимчаларга кўра, уйда якка тартибда ўқитиладиган ўқувчиларни, шу жумладан, бир хил ёшдаги ва бир манзилда истиқомат қилувчи 2 ва ундан ортиқ ўқувчиларни ўқитганлик учун мактаб ўқитувчиларига базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида ойлик йўл компенсацияси тўланади.
Компенсация қуйидаги шартлар асосида амалга оширилади:
- мактабдан ўқувчининг яшаш жойигача масофа камида 1,5 километр бўлганда;
- ўқувчига бириктирилган бир нечта ўқитувчиларга компенсация уларнинг ҳар ойда амалда ўтказадиган ўқув соатлари улушидан келиб чиқиб, уйда ўқитилаётган ўқувчининг ўқув режасидаги ўқув соатлари миқдорига мутаносиб равишда тўланади.
Шунингдек, қарорда давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси ҳамда тиббиёт ҳамширалари вақтинча ишда бўлмаган даврда уларнинг вазифасини бажариш учун ички буйруқлар ўриндошлик асосида расмийлаштирилиши белгиланди.
Бунда бажарилган иш учун:
- тарбиячи ва тиббиёт ҳамширалари учун — 100 фоиз миқдорда;
- бошқа лавозимлар учун — 50 фоиз миқдорда иш ҳақи тўланади.
Мазкур ҳолатда ўриндошлик асосида фаолият юритган ходимнинг жами иш юкламаси 1,5 ставкадан ортиқ бўлишига йўл қўйилмайди.
Мавзуга оид
10:16 / 02.07.2026
“Янги уйда яшашни ҳамма хоҳлайди” - тошкентликлар реновацияга қандай фикрда?
13:30 / 16.06.2026
Тошкентда мактаб ўқувчилари иштирокидаги жиноий гуруҳ ушланди
19:22 / 14.06.2026
Ишлаб чиқарилганига 30 йилдан ошган автомобиллар эгалари экологик компенсация тўлаши мумкин
18:07 / 11.06.2026