Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Xiaomi Redmi Note 5A фаблети уч хил вариантда тақдим этилади
SlashLeaks порталида ҳали эълон қилинмаган Xiaomi Redmi Note 5A фаблети ҳақида маълумотлар пайдо бўлди. Асосий хусусиятлар, чиқиш санаси ва нархлардан ташқари, смартфоннинг нисбатан арзон ва қиммат вариантлари ишлаб чиқарилиши маълум бўлди.
Xiaomi Redmi Note 5A (MDE6) қурилмасининг бюджет варианти 5,5 дюймли HD-экран, 4 ядроли Snapdragon 425 чипи, 2 Гб оператив ва 16 Гб ички хотирага эга бўлади. Асосий камера 13 Мп'ли модул, фронтал камера эса 5 Мп'ли датчик билан таъминланган. Автоном фаолият вақти учун 3080 мАс'ли батарея масъул. Янги қурилма Android 7.1 операцион тизим томонидан бошқарилади.
Нисбатан кучли вариантлари икки версияда бўлиши кутилмоқда: улар MDE6S ва MDT6S модель рақамларини олган. Шунингдек қурилмалар 5,5 дюймли HD-дисплей, Snapdragon 625 процессор, бир версия 3 Гб, иккинчиси 4 Гб оператив хотира билан таъминланади. Барча моделлар ўлчами - 153×76,2×7,59 мм, оғирлиги - 150 грамм бўлади.
Xiaomi Redmi Note 5A 21 августда намойиш қилинади. Смартфоннинг арзон варианти 150 АҚШ долларига баҳоланмоқда. Такомиллашган версия нархи ҳозирча номаълум.
Мавзуга оид
21:49 / 12.01.2026
Apple 2025 йилда смартфонлар бозорида жаҳон етакчисига айланди
00:15 / 04.01.2026
Xiaomi айрим смартфонларини қўллаб-қувватлашни тўхтатади
02:44 / 28.12.2025
Honor вентиляторли ва улкан батареяли смартфонларини тақдим этди
15:29 / 24.12.2025