Ҳуқуқий саводхонликни ошириш учун барча ҳужжатлар ўзбек тилида ҳам тақдим этилади
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти ходимлари «Давлат ҳуқуқий сиёсати концепцияси»ни ишлаб чиқиш устида иш олиб бормоқда. Бу ҳақда 6 август куни Ўзбекистон Миллий матбуот марказида «Ҳуқуқий сиёсат - давлат сиёсатининг энг муҳим йўналиши» мавзусида ташкил этилган матбуот анжуманида маълумот берилган.
Маълум қилинишича, аҳоли орасида ҳуқуқий саводхонликни ошириш мақсадида мазкур концепцияда барча қонун ҳамда қонуности ҳужжатларининг давлат тилида қабул қилиниши, ҳужжат лойиҳаларининг ўзбек тилида ҳам жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилиши режалаштирилмоқда.
«Институт фаолиятини бошлаш арафасида «Давлат ҳуқуқий сиёсати концепцияси»ни ишлаб чиқиш тўғрисида бош қотиряпмиз. Таъкидланганидек, қатор мамлакатларда ҳуқуқий сиёсат концепцияси ишлаб чиқилган. Мана шунақа концепцияда, умуман, ушбу сиёсатни амалга ошириш, унинг йўналиш ва принциплари, у нималарга таяниб бошқарилади - барчаси ҳужжатда ўз аксини топиши керак.
Айнан мана шу концепцияда келтириб ўтилган муаммо [айрим ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат тилида эълон қилинмаслиги] ўз ечимини топиши лозим, деб ҳисоблайман», дейди Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти бўлим бошлиғи Илҳом Насриев.
Насриевнинг таъкидлашича, вазирлик ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институтини ташкил этишдан мақсад ҳам айнан шу каби камчиликларни бартараф этишдан иборат.
Мавзуга оид
08:26 / 25.09.2018
Ҳуқуқингизни талаб қилинг. Мажбурий меҳнатга рози бўлманг!
12:31 / 31.07.2018
Таклиф: “Ҳуқуқни мактаб ёшидан бошлаб ҳар бир ўқувчига сингдириб бориш керак”
11:53 / 20.06.2018
Халқаро ҳуқуқ бўйича курсни битирганлар энди хорижда стажировка ўтайди
15:00 / 04.04.2018