Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нақд шаклда пенсия тарқатишда Face-ID қўллана бошланди
Пенсияни нақд шаклда олувчилар эндиликда биометрик идентификация (Face-ID)дан ўтиб, пулни олганини электрон имзоси орқали тасдиқлайди. Пенсия жамғармаси хабарига кўра, шу орқали ҳисоботларда пенсия “тўланди” деб ёзилиб, аслида тўланмай қолган ёки пул бошқа шахсга бериб юборилган ҳолатларнинг олди олинади.
Фото: Пенсия жамғармаси матбуот хизмати
Фуқароларни биометрик идентификация қилиш (Face-ID) орқали нақд шаклда пенсия тўлаш бошланди.
Пенсия жамғармаси хабарига кўра, октябр ойидан бошлаб ҳудудларда пенсияларни нақд шаклда тўлашда фуқаролар биометрик идентификация (Face-ID) қилиняпти ва уларнинг имзоси электрон шаклда олиняпти.
“Эндиликда тўлов жараёнида бўлиши мумкин бўлган Халқ банки томонидан ҳисоботларда "тўланди" деб ҳисобот берилиб, амалда фуқарога тўланмаслик ёки бошқа шахсларга тўлаб юбориш ҳолатлари олди олинади”, – дейилади расмий хабарда.
Аввалроқ Пенсия жамғармаси ижрочи директори Муродбек Отажонов ҳукуматда пенсия ёшини ошириш режаси борлигини тасдиқлаганди.
Мавзуга оид
19:53 / 13.12.2025
Ўзбекистонда 100 ёшдан ошган пенсионерлар сони маълум қилинди
15:41 / 13.11.2025
Кулранг маош: пулларингиз қай тарзда йўқолмоқда
09:02 / 13.11.2025
Франция: депутатлар пенсия ислоҳотини музлатишни маъқуллади
13:51 / 05.11.2025