«Ислом дини кийимда ҳам меъёрни, ҳаддини ўргатади» - муфтий Нуриддин домла Холиқназаров
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров кийиниш маданияти ҳақида гапирди.
«Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламдан бизга қолган қоида бор. Ислом динида маълум бир форма қабул қилинмаган, мумкин ҳам эмас бу, бу бир миллатнинг дини эмас, битта иқлимга келган дин эмас. «Ҳамма мана шундай кийим кийиши керак, мана бундай қилиши керак», деган нарса йўқ. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам, «Аллоҳ таоло сизларнинг кўринишингизга, суратингизга, мол-у дунёйингизга қарамайди. Сизларнинг тақвонгизга, Аллоҳдан қўрқишингизга қарайди», деганлар. Аллоҳдан қўрқишлик, тақво - кийим билан ўлчанмайди.
Мусулмон бўлдингми, мана бу формага ўтишинг керак, деган гап йўқ. Бу умуминсоният учун юборилган – араблар ўзига хос, турклар ўзига хос, Индонезия, Малайзиядаги мусулмонлар ўзига хос кийимини кияди. Ўзбеклар ҳам ўзига хос. Ислом кийимда ҳам меъёрни, ҳаддини ўргатади. Ҳаддингни бил, беҳаё бўлиб бутун дунёга шарманда бўладиган кийимни ҳам кийма, ёки қоп-қора бўлиб арабча бўлиб олма. Беркитиш шарт бўлмаган жойларни беркитишга буюрилмаган.
Меъёрда туришлик, ҳаддини билиш талаб қилинади. Бизнинг мазҳабимиз аёлларнинг юзини беркитишига буюрмаган, аёллар маълум бир кийимни кийишига ҳам буюрмаган, қора кийсин, юзини беркитсин, қоп-қора қилиб олсин, ҳатто қўлига қўлқоп тақиб олсин, деган нарса бизнинг мазҳаб кўрсатмасида йўқ. Бизнинг мазҳабда аёлнинг юзи, қўллари, қадамлари аврат эмас ва улар учун ҳам маълум бир кийим талаб қилинмайди. Фақат авратни беркитишлик меъёри талаб қилинади. Бошқа нарса йўқ», — деди муфтий.
Мавзуга оид
20:00 / 28.12.2024
Тўй ва бошқа тантаналар риё ва исрофга тўлди - Ўзбекистон мусулмонлари идораси
13:56 / 02.07.2024
“Болаларимизни илмга, маърифатга ўргатишимиз керак” – муфтий Нуриддин Холиқназар
22:23 / 23.04.2024
Муфтий Нуриддин Холиқназаров Ислом олами уюшмаси Олий Кенгашига қабул қилинди
16:05 / 21.04.2024