Жамият | 13:49 / 26.07.2021
17199
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда кучли шамол эсиб, қум бўрони бўлмоқда

Қашқадарё вилоятининг турли туманларида кучли шамол эсиб қум бўрони бўлмоқда. Ҳолат тасвирланган видеолавҳалар ижтимоий тармоқларда тарқалмоқда.

Бугун турли ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятининг турли ҳудудларида кучли шамол эсиб, қум бўрони бўлаётгани тасвирланган видеолавҳалар тарқалмоқда.

Жумладан, Kun.uz мобиль мухбирининг маълум қилишича, айни дамда вилоят маркази Қарши шаҳрида кучли шамол эсиб, қум бўрони бўляпти. Шамол туфайли электр энергияси таъминотида муаммолар юзага келган. Шаҳарнинг аксарият кўчаларида светофорлар ишламаяпти.

Эслатиб ўтамиз, Гидрометеорология хизмати маркази эртага, 27 июл куни Ўзбекистонда шамол тезлиги 25-30 метр/секундгача етишини ва мамлакат бўйлаб чангли бўрон содир бўлишини хабар қилганди.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид