Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Момақалдироқ Марказий Россиядаги 70дан ортиқ аҳоли пунктининг электр таъминотини ишдан чиқарди
Фото: rbc
Момақалдироқ Москва ва Калуга вилоятидаги 70дан ортиқ аҳоли пунктининг электр таъминотини ишдан чиқарди. Ҳозирга келиб, деярли барча аҳоли пунктларида электр таъминоти қайта тикланган. Бу ҳақида ТАСС агентлиги маҳаллий ФВВ маълумотига асосланиб, хабар қилди.
“Ноқулай келган об-ҳаво шароити натижасида Москва вилояти, Руз туманидаги саккизта аҳоли пунктида 2,2 минг киши истиқомат қилувчи 240 та уй электр токисиз қолди. Подмосковье Электросталида эса 34 та уйдаги 3 минг киши чироқсиз қолди. Калуга вилоятининг 62 та аҳоли пунктида 3,8 минг киши яшовчи 1,8 минг турар жой электр таъминотидан маҳрум бўлди”, - деди ФВВ вакили.
Ҳозирда Электросталь ва Калуга вилоятида электр таъминоти тўлиқ қайта тикланган. Руз туманидаги тиклаш ишлари эса кечқурун якунланади.
Мавзуга оид
15:07
Москвада дронлар сабаб 312 та авиарейс кечиктирилди ва бекор қилинди
16:12 / 27.12.2025
“Медуза” асосчиси Тимченко сиртдан 5 йилга колонияга ҳукм қилинди
10:25 / 27.12.2025
Москва: Киев АҚШ режаси бўйича музокараларни тўсяпти
14:25 / 24.12.2025