Ўзбекистон | 12:40 / 31.01.2018
210793
1 дақиқада ўқилади

Ихтиёр Абдуллаев МХХнинг янги раиси, унинг ўрнига янги бош прокурор тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ихтиёр Абдуллаев ўз аризасига биноан истеъфога чиққан Рустам Иноятов ўрнига Миллий хавфсизлик хизмати раҳбари этиб тайинланди. 

«Kun.uz» манбаси маълумот беришича, президент иштирокида ўтказилган МХХ ҳамда прокуратура органлари ходимлари иштирокида ўтказган йиғилишда Ихтиёр Абдуллаев ўрнига президентнинг давлат маслаҳатчиси Отабек Баҳриддинович Муродов республиканинг янги Бош прокурори этиб тайинланди.

Фото: Отабек Мурадов

Ихтиёр Абдуллаев 1966 йилнинг 22 майида Фарғона вилояти Учкўприк туманида туғилган. У Пермь давлат университетини тамомлаган. Турли йилларда адлия соҳасидаги турли лавозимларда хизмат қилиб келган Ихтиёр Абдуллаев 2006 йилдан президент маслаҳатчиси лавозимида ишлаган, 2010 йилдан буён Олий Мажлис сенатори. 2015 йилнинг 21 апрелида Ихтиёр Абдуллаев Рашид Қодиров ўрнига Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори лавозимига тайинланганди.

Мавзуга оид