Жаҳон | 21:25 / 05.08.2018
4464
1 дақиқада ўқилади

Бангладеш ҳукумати талаба ва ўқувчиларнинг намойишлари сабабли интернет тезлигини пасайтириб қўйди

Фото: AP

Бангладешда талаба ва ўқувчилар автобус ҳайдовчисининг айби сабабли икки ўсмир ҳалок бўлгани учун норозилик намойишларига чиқишди. Намойишчилар йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашни талаб қилишди.

Акция қатнашчилари ижтимоий тармоқлар орқали тил бириктиришди ва Бангладеш пойтахти Дакка шаҳридаги бир нечта кўчаларни тўсиб қўйишди. AFP хабар беришича, полиция билан тўқнашувлар вақтида намойишчиларга қарши кўздан ёш оқизувчи газ ва резина ўқлар қўлланилган. Юздан ортиқ киши жароҳатланган.

Телекоммуникацияларни тартибга солиш бўйича махсус комиссия ҳукумат буйруғи билан 3G ва 4G мобиль интернет тезлигини 24 соат муддатга секинлаштириб қўйди. Полиция намойишчиларнинг ижтимоий тармоқлар орқали тил бириктиришларига халақит бериш учун шундай тавсияни берган. Мамлакат аҳолиси тармоққа уланишда муаммолар юзага кела бошлаганини хабар қилган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид